23:38 / 07.02.2021
7785

АПЛ. «Манчестер Сити» «Ливерпул»ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этди

Фото: Twitter/PremierLeague

АПЛ 23-турининг марказий ўйинида амалдаги чемпион «Ливерпуль» пешқадам «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушди.

«Энфилд»да кечган баҳсда Гвардиола жамоаси Клопп шогирдлари устидан йирик ҳисобда зафар қучди.

Дастлаб Гундўған пенальтидан фойдалана олмаган бўлса-да, 49-дақиқага келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кўп ўтмай, Салоҳ 11 метрлик жарима зарбасидан мувозанатни тиклади - 1:1.

Ўйиннинг қолган дақиқалари эса мезбонлар дарвозабони Алиссоннинг қўпол ва кулгили хатолари ҳамда «Сити» футболчиларнинг рақиб посбонини жазолаши билан ёдда қолди. Гундўған дубл, Стерлинг ва Фоден ўз голлари билан ҳисобни йирик кўринишга келтирдилар - 1:4. 

Натижада, «Сити» очколари сонини 50тага етказиб чемпионлик сари катта қадам ташлаган бўлса, «Ливерпуль» 40 очко билан 4-ўринда қолди.

АПЛ. 23-тур

Ливерпуль – Манчестер Сити - 1:4

Голлар: Гундўған (49, 0:1), Салоҳ (63 пен, 1:1), Гундўған (73, 1:2), Стерлинг (76, 1:3), Фоден (83, 1:4).

Ливерпуль – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнолд, Робертсон (Цимикас, 86), Жонс (Милнер, 68), Тиаго Алькантара (Шакири, 68), Салоҳ, Вейналдум, Мане, Ҳендерсон, Фирмино.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, Фоден, Гундўған, Стерлинг, Родри, Марез (Габриэл Жезус, 72), Бернарду Силва.

Огоҳлантиришлар: Тиаго Алькантара (3), Рубен Диаш (62), Фабиньо (70).

Top