Конституцияга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонун билан киритилаётган асосий ўзгартириш — суд тизимига тааллуқли (Конституциянинг 107-моддаси 1-қисми).
Эндиликда Ўзбекистон Республикасида суд тизими:
- Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
- ҳарбий судлар;
- Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
- фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
- жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
- туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
- туманлараро маъмурий судлардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди.
Бунгача суд тизимида туман маъмурий судлари ҳам мавжуд бўлган бўлса, эндиликда ҳар бир вилоятда битта туманлараро маъмурий суд ташкил этилади. Шунингдек, вилоят миқёсидаги фуқаролик ишлари бўйича судлар, жиноят ишлари бўйича судлар ҳамда иқтисодий судлар алоҳида бўлган бўлса, энди ушбу судлар ягона умумюрисдикция судларига бирлаштирилди.
Шунингдек, Конституциядаги айрим ўринлардаги «қонунларга» деган сўз «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилди.
Мавзуга оид
18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди
15:38 / 10.04.2023
“Санъаткор учун “запрет” деган мудҳиш тушунча бор эди” — Озода Нурсаидова
13:04 / 10.04.2023
“Давлатнинг кўмаги билан ўлимдан қолдим” – навоийлик бемор
13:34 / 09.04.2023