Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиҳаёт туманида янги савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилади
MIMAR Development компанияси 71 гектар майдондаги Tashkent INDEX Industrial Export Center – йирик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуасини тақдим этади.
Tashkent INDEX – замонавий савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси. Бу тижорат майдонларининг ташкил этилишига янгича нигоҳ бўлиб, ундан ривожланган транспорт инфратузилмаси, ҳордиқ масканлари ҳамда асосийси – қулай савдо майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳудудлари ўрин олади.
Tashkent INDEX лойиҳаси ақлли бозор концепциясига асосланади ва тадбиркорлар ҳамда харидорлар учун барча зарур имкониятлар бир ҳудудда жойлашишини таъминлайди.

Ишлаб чиқариш зонаси ва логистика маркази
Tashkent INDEX ҳудудида майдони 511 дан то 1283 м² гача бўлган 120 та бинолар жойлашади ва у ерда тадбиркорларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришлари, офис ташкил этишлари учун барча шароитлар яратилган.
Шу билан бирга, Tashkent INDEX ҳудудида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорларга чиқишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Экспорт салоҳиятини ривожлантириш мақсадида логистика маркази кўзда тутилган. Бу ерда бошланғич жамлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва юкларни тақсимлаш ишлари амалга оширилади. Логистика маркази яқинида жойлашган катта юк автомобиллари базаси эвазига тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча вилоятларига ҳамда қўшни мамлакатларга юборишлари мумкин.

Савдо зонаси
Мажмуанинг савдо зонасида майдони 18 дан то 68 м² гача бўлган дўконлар яратилиб, уларда турли маҳсулотлар: хўжалик моллари, озиқ-овқатдан бошлаб косметика буюмлари ва қурилиш молларигача бўлган маҳсулотлар савдо қилиниши режалаштирилган.
Савдо зонаси бу каби бўлиниши Tashkent INDEX ҳудудида ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадини кўзлаган ҳолда амалга оширилган.

Қўшимча қулайликлар
Tashkent INDEX ҳудудида бизнес юритиш ва харидлар учун барча шароитлар яратилади. Хусусан, тадбиркорлар ва ташриф буюрувчиларнинг қулайликлари учун қуйидаги хизматлар кўзда тутилган:
- Умумий сонда 7500 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳлар;
- 120 та хона ва махсус жиҳозланган конференц-залига эга меҳмонхона;
- Банклар филиаллари, кафе ва ресторанлар;
- 24 соатлик қўриқлаш ва ободонлаштириш хизматлари;
- Мажмуа ҳудуди бўйлаб ҳаракатланувчи мунтазам автобус қатнови.
Бундан ташқари, Tashkent INDEX ҳудудида вилоятлараро автобус ва такси бекатлари яратилиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан кўп сонли ташриф буюрувчиларнинг мунтазам келиб-кетиши инобатга олинган.
Тез кунда Tashkent INDEX сотув офиси очилиши бўлиб ўтади, у ерда савдо, ишлаб чиқариш учун ва майдонларни қулай харид қилиш учун барча шароитлар яратилади. Ҳозирги вақтда Tashkent INDEX ҳудудида тадбиркорлик фаолияти истиқболлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун ахборот марказига мурожаат қилишингиз мумкин. Менежерлар сизни Tashkent INDEX ҳақида қизиқтирган саволларга бажонидил жавоб берадилар.
Ахборот маркази: +99855 900 99 99
Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишуви.
Мўлжал: Сергели ярмаркасидан 200 метр.
Сайт: mimar.uz
Telegram: t.me/mimargroupuz
Facebook: fb.com/mimaruzbekistan
Instagram: @mimargroup.uz
Реклама ҳуқуқи асосида