«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтди
2021 йил 10 феврал куни «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди хабар бермоқда.
Клуб фаолиятининг асосий мақсади сифатида:
- ёшларнинг билимга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
- интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтириш;
- ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш ва ривожлантириш;
- республиканинг турли ҳудудларидаги заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратиш;
- таълим муассасаларида интеллектуал тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш;
- профессионал ва ҳаваскор билимдонлар иштирокида интеллектуал лойиҳаларни амалга ошириш кабилар белгиланди.
Аввалроқ, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш ҳақида қарор қабул қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид

19:38 / 06.08.2024
“Заковат” Осиё кубогида Ўзбекистон жамоаси ғалаба қозонди

10:04 / 06.08.2024
Саида Мирзиёева: “Жадидлар ҳам, Алаш ҳаракати ҳам халқни озод қилишга интилган”

22:57 / 05.08.2024
“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар – бутун дунёга намуна” — Саида Мирзиёева

17:39 / 05.08.2024