2021 йил 10 феврал куни «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди хабар бермоқда.

Клуб фаолиятининг асосий мақсади сифатида:

  • ёшларнинг билимга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
  • интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтириш;
  • ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш ва ривожлантириш;
  • республиканинг турли ҳудудларидаги заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратиш;
  • таълим муассасаларида интеллектуал тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш;
  • профессионал ва ҳаваскор билимдонлар иштирокида интеллектуал лойиҳаларни амалга ошириш кабилар белгиланди.

Аввалроқ, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш ҳақида қарор қабул қилингани хабар берилганди.