Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Москвада рекорд даражада қор ёғди
Жума куни кечқурундан Москвада кучли қор ёға бошлади. Кун давомида ва шанба куни кечқурунгача ёққан қор 12 феврал куни учун 1973 йилдан буён энг кўп миқдорда ёққан қор бўлди. Жума куни соат 18:00гача шаҳарга 9 мм қалинликда қор тўшалди, бу бир ойлик норманинг 25 фоизига тенг эди. 1973 йилнинг шу кунида 7 мм қалинликда қор ёққанди.
Шанба куни соат 15:00гача пойтахтда кучли қор ёғиши давом этди. Якшанба кунига келиб шаҳардаги ёғингарчилик миқдори 30 миллиметрдан ошиқни ташкил қилган. Бу феврал ойидаги меъёрнинг 60 фоизи демакдир. Айрим ҳудудларда қор уюмлари баландлиги 60 сантиметрга етган.
Изғирин ва бўрон шаҳарда 10 балли тирбандликларни келтириб чиқарди, ҳайдовчиларга вақтни беҳуда кетказмаслик ва метродан фойдаланиш тавсия этилди.

Москва яқинидаги қишлоқлардан бирида қор оғирлигини кўтара олмаган том босиб қолиши оқибатида бир киши вафот этган. Қутқарувчилар ушбу уйда бўлган яна икки кишини қор остидан чиқариб олишган.

Аэропортларда юздан ортиқ рейслар кечикиши кузатилди. Айниқса, Домодедово аэропортида вазият мураккаб эди. «Яндекс.Расписания» хизмати маълумотига кўра, у ерда 84 рейс ушланиб қолган, 15 рейс бекор қилинган, шунингдек, учиб келувчи рейсларнинг келиш вақти ҳам ўзгарган. Аэропорт биносида ўз рейсларини кутиб, юзлаб йўловчилар тунаб қолишган. Шереметьево ва Внуковода вазият бир мунча яхшироқ бўлган — мос равишда 18 ва 14тадан рейс кечиктирилган.
Метеорологлар қор ёғиши 14 феврал куни кечқурун тугашини прогноз қилишган. Синоптиклар маълумотига кўра, душанба кунидан ҳарорат Цельсий бўйича 30 даражагача чиқади.
Москва мэрияси шаҳарни кучли қор оқибатларидан тозалаш учун 8 кун вақт кетишини маълум қилган. Кўчаларни тозалаш ишларига 60 мингдан ортиқ ишчи ва 13,5 мингдан ортиқ техника жалб этилади. ФВВ маълумотига кўра, Москвадаги кўчаларда 180дан ортиқ юк машинаси қордан чиқариб олинган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026