Ўзбекистон Савдони соддалаштириш глобал дастурига аъзо бўлди
Давлат божхона қўмитасида Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливре Шав билан ушрашув ўтказилди. Қўмита хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон тарихида илк бор Савдони соддалаштириш глобал дастурига аъзо бўлиш бўйича расмий ҳужжатлар имзоланган.

Фото Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Мазкур дастур Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташқи савдо соҳасида ривожланаётган давлатлар фаолиятини халқаро савдо соҳасидаги стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда экспорт, импорт ва тижорат товарларининг ҳаракатланиши соҳасидаги тажрибаларини оширишга қаратилган. Дастурни Швейцария Конфедерацияси молиялаштиради.
Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микуриа 2019 йилнинг март ва ноябрь ойларида Ўзбекистонга ташрифлари давомида ўтказилган музокараларда Савдони соддалаштириш глобал дастурига аъзо бўлиш таклифини билдирган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2020 йилда ташқи савдо соҳасида халқаро даражада эътироф этилган ҳужжатлар – савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Киото Конвенцияси ва вақтинча олиб кириш бўйича Истанбул Конвенциясига қўшилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукумати 2021 йилнинг 1 июнига қадар Европа Иттифоқи бозорларига 3000га яқин маҳсулотларни божхона тўловларисиз, 3200 турдаги маҳсулотларни эса пасайтирилган ставкалар бўйича экспорт қилиш имкониятини берувчи GSP+ тизимига доир имтиёзларни қўллаш бўйича дастур ишлаб чиқиши маълум қилинганди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 5200та янги стандартларни жорий этиш, 1723та миллий стандартларни ва 12та техник регламентни халқаро талабларга мувофиқлаштириш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 12:36
-
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Жаҳон | 12:20
-
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ўзбекистон | 12:16
-
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади
Ўзбекистон | 12:05
Мавзуга оид

11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида

11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади

20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин

09:31 / 21.02.2025