20:20 / 18.02.2021
5068

«Вақф» фонди уйи ёниб кетган уч оилага 90 млн сўм хайрия қилди

Шу йил январь ойи ўрталарида бахтсиз ҳодиса сабаб, Тошкентнинг Юнусобод тумани Бободеҳқон маҳалласида учта хонадон аланга ичида қолади. Олов хонадон эгаларининг уйлари билан бирга, бор-будини, кийим-кечак ва ҳужжатларини ҳам кулга айлантиради.

«Вақф» фонди мутасаддилари 29 январь куни «Обод хонадон» акциясини эълон қилди, зарур бўлган 90 миллион сўм маблағ18 февралга қадар йиғилди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар бермоқда.

18 феврал куни фонд раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов Бободеҳқон маҳалласига бориб, ушбу хонадон эгаларининг ҳар бирига 30 миллион сўмдан жами 90 миллион сўм хайрия маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

«Вақф» фонди ходимлари, хайрия қилган ва ҳисса қўшган барча инсонлардан Аллоҳ рози бўлиб, ўйлаган эзгу ниятларига етказсин», – дея дуо қилди уйи қайта қурилаётганидан хурсанд бўлган 84 ёшли Абдували бобо.

«Қисқа фурсатда маҳалламиз аҳолиси ва саховатпеша ватандошларимиз томонидан кўплаб моддий ёрдамлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қурилиш моллари эҳсон қилинди. Аксарият кишилар манзилларингизни «Вақф» фонди ходимларидан олдик деб айтишди. Маҳалламиз номидан фонд ходимлари ва эҳсон соҳибларига ташаккурлар изҳор этамиз», – деди Бободеҳқон МФЙ раиси Дилмурод Бекмуҳаммедов.

«Вақф фонди мазкур акцияда иштирок этган барча саховатпеша ватандошларимизга ўз миннатдорлигини билдиради», – дейилади хабарда.

Top