Ўзбекистон | 19:17 / 04.03.2021
1385
1 дақиқада ўқилади

«Вақф» фонди Қорақалпоғистоннинг ичимлик сувига муҳтож ҳудудларида қудуқ қаздиради

«Вақф» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикасининг ичимлик сувига муҳтож ҳудудларида 20 та қудуқ ташкил этиб, ер ости артезиан сувларини чиқаради.

Фонд хабарига кўра, мазкур хайрли иш Рамазон ойи давомида амалга оширилади.

Шу муносабат билан «Вақф» фонди савобталаб ватандошларни ҳамкорликка чорламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фонд Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида коронавирус сабаб вафот этган имом-ноибнинг оиласига уй ҳадя қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, 25 февралдан бошлаб, «Вақф» фонди ташкил этилганига 3 йил тўлиши муносабати билан «Яхшилик қил» номли ижодий ишлар танлови эълон қилинган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид