23:42 / 09.02.2021
3883

«Вақф» фонди Бухоро вилоятига 10 мингдан зиёд китоб хайрия қилди

«Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов 7–8 февраль кунлари Бухорода бўлиб, вилоятдаги 106 та масжид ва 3 та диний таълим муассасасига турли мазмундаги китоблар ва ўқув адабиётларини тақдим этди.

Фото: «Вақф» фонди

Фонд раҳбари Мир Араб Олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари билан давра суҳбатларида иштирок этиб, иқтидорли толиби илмларга эсдалик совғалар улашди.

«Хайрия тадбирлари давомида масжид ва мадрасалар учун жами қиймати 246 489 700 сўм бўлган 10 215 дона китоб хайрия қилинди», – дейилади фонд матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Жўйбори калон аёл-қизлар мадрасасининг Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 10 нафар талабасига шартнома пуллари тўлаб берилгани хабар қилинганди.

Top