16:56 / 25.02.2021
3309

«Вақф» фонди «Яхшилик қил» ижодий ишлар танловини эълон қилди

Яхшиликни тарғиб этувчи «Энг яхши видеоролик», «Энг яхши мақола» ва «Энг яхши инфографика» муаллифлари пул мукофотлари билан тақдирланади.

«Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилганига 3 йил тўлиши муносабати билан «Яхшилик қил» танловини эълон қилди.

Ижодий ишлар танловини ташкил этишдан мақсад – яхшилик ва хайр-саховатни тарғиб қилиш, инсонпарварлик ва ўзаро меҳр-оқибат мавзуларини ўзига хос ва креатив тарзда ёритишдир.

«Яхшилик қил» танлови 3 та йўналишда ўтказилади.

  1. Яхшиликни тарғиб этувчи «Энг яхши видеоролик». Мукофот – 7 000 000 сўм
  2. Яхшиликни тарғиб этувчи «Энг яхши мақола». Мукофот – 5 000 000 сўм
  3. Яхшиликни тарғиб этувчи «Энг яхши инфографика». Мукофот – 3 000 000 сўм

Яна қуйидаги 4 йўналиш бўйича биттадан «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами рағбатлантирувчи мукофот сифатида тақдим этилади:

  • «Креатив иштирокчи»
  • «Мухлислар эътирофи»
  • «Яхши тарғиботи учун»
  • «Фаол иштироки учун»

Танлов якунига кўра, ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз (like) тўплаган ишлар танлов ҳайъати томонидан баҳоланади ҳамда ғолиблар ва рағбатлантирувчи мукофотлар соҳиблари аниқланади.

Ижодий ишларни 25 февралдан 5 апрель соат 23:59 га қадар @Yashilikqil2021Bot телеграм ботига юбориш сўралмоқда.

Танлов шартлари билан фонд расмий сайтидаги ушбу саҳифада танишиш мумкин.

Ғолиблар «Вақф» фонди ташкил топган кун –16 апрелда ёки танлов ташкилотчилари билан келишган ҳолда эълон қилиниб, тақдирланади.

«Барча иштирокчиларга Аллоҳ таолодан омад ва зафарлар тилаб қоламиз! Яхшилик қилинг – мукофотга эга бўлинг», – дейилади «Вақф» фонди эълонида.

Top