Байден Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилди
АҚШнинг қатор ҳудудларида аномал совуқ ва қор бўронлари натижасида электр таъминотида узилишлар рўй берди, кўплаб корхоналар иш фаолияти тўхтаб қолди. Элликка яқин киши табиий офат қурбони бўлган.
АҚШ президенти Жо Байден қаҳратон совуқ ва қор бўронлари сабабли Техас штатини табиий офат ҳудуди деб эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар қилинди.
Штат федерал бюджетдан моддий ёрдам олади. Маблағлар 77та округ аҳолисига ажратилади.
Ажратилган маблағ вақтинчалик уй бериш ёки турар жойни таъмирлаш ҳамда суғуртаси бўлмаган фуқароларга қарз беришга йўналтирилади. Шунингдек, пуллар фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича бошқа дастурлар ва бизнес эгаларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада АҚШнинг қатор ҳудудларида аномал совуқ ва қор бўронлари содир бўлди. Ноқулай об-ҳаво сабабли электр таъминотида узилишлар рўй берди, қатор корхоналар иш фаолияти тўхтаб қолди. Элликка яқин киши табиий офат қурбони бўлган.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
20:51 / 03.11.2024
Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди
16:48 / 30.09.2024
«Ҳелен» тўфони АҚШнинг олти штатини қамраб олди — фотосуратлар
18:41 / 29.08.2024