Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё Кубоги мезбонлигини қўлга киритди
2022 йилда ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.
ЎФА 2022-йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди. ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатимизда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борди.
Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди», — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, 2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 миллий жамоалари бош совринни қўлга киритишган.
Мавзуга оид
19:11 / 05.11.2025
Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди
21:26 / 02.10.2025
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогидаги рақибларини билиб олди
22:01 / 24.09.2025
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
23:40 / 20.04.2025