Ўзбекистон | 08:38 / 23.02.2021
11587
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада «MAN» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 06:40ларда фуқаро С.А. Ёзёвон тумани Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “MAN Trailer” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб ухлаб қолган. 

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у рул бошқарувини йўқотиб, автомашинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги “Nexia-2” автомашинасининг йўлига кўндаланг туриб қолиб  тўқнашиб кетган. Оқибатда “Nexia-2” автомашинасидаги йўловчилар - Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари, “Nexia-2” автомашинаси йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид