Жойларда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси, президент халқ қабулхоналари, олий суд, бош прокуратура, ички ишлар вазирлиги, адлия вазирлиги ҳамда давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади. Бу ҳақда президент халқ қабулхонаси маълум қилмоқда.
Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов ва олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан 2021 йилнинг март-июл ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мурожаатчилар билан мулоқот ўтказилади.
Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Дастлабки манзил сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти белгиланмоқда.
Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 4-6 март кунлари Хоразм вилоятида иш олиб боради.
Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйидаги жадвал орқали танишиш мумкин:
«Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин», дейилади президент халқ қабулхонасининг маълумотида.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

18:29 / 27.05.2023
Самарқанддаги сайёр қабулда минглаб мурожаатлар бўлди, узун навбатлар юзага келди

13:59 / 24.05.2023
“Далилларимнинг ақалли биттаси ўрганилса, айбсизлигим ўз исботини топади” – МИБнинг собиқ ходими

12:27 / 22.05.2023
Кўз ёшини тия олмаган собиқ ходим, адолат истаб келган одамлар, турнақатор навбат: Фарғонада сайёр қабул қандай ўтди?

13:53 / 12.05.2023