Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўз ёшини тия олмаган собиқ ходим, адолат истаб келган одамлар, турнақатор навбат: Фарғонада сайёр қабул қандай ўтди?
Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули ўтказилди. Президент халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ раҳбарияти томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабулда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари аҳолисининг мурожаатлари тингланди. Сайёр қабул доирасида Хайрулло Бозоровнинг ҳам навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.
Учкўприклик собиқ ИИБ ходими Ойбек Азимов ҳам 2018 йилда ЙҲХБ хулосаси асосида ишдан бўшатилган.
“Вазир билан учрашувда хизматдан нотўғри бўшатилганимни далиллар билан келтириб бердим. Олдин ҳам бу масалада бир неча марта ёзма мурожаат қилганман. Билишимча, ушбу мурожаатларим вазирга тақдим этилмаган, у кишининг хабарлари бўлмаган. Сайёр қабул давомида мурожаатимни шахсан назоратга олишларини, ҳаммаси яхши бўлишини айтдилар. Ушбу ҳолат бўйича адолатли қарор қабул қилиниб, ишга тикланишимга ишонаман”, дейди собиқ ходим.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ойбек Азимовнинг ишга тиклаш бўйича аризаси ва барча ҳужжатларини кўриб чиқиш учун олиб қолди.
Ноҳақ лавозимидан бўшатилган яна бир собиқ ходимнинг барча ҳужжат ва аризалари кўриб чиқилиб, ишга қайта тикланди.
Маълум бўлишича, 8 ёшида автоҳалокат оқибатида ота-онасидан айрилиб, қариндошларининг қўлида қолиб кетган ушбу шахс йиллар ўтиб, ички ишлар тизимига ишга киради. 12 йил ишлаганидан сўнг унинг гувоҳномаси рақами вафот этиб кетган бошқа шахсники билан бир хил чиқиб қолгач, у ҳужжатни қалбакилаштиришда айбланган ва хизматдан четлаштирилган. Бироқ ўтказилган хизмат текширувлари давомида бу айблов асоссиз экани тасдиғини топади.
Вазир Пўлат Бобожонов сайёр қабулнинг ўзида уни ички ишлар органларига хизматга тиклангани билан табриклаган.
Президент халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилган айрим мурожаатлар қабул вақтида ижобий ҳал этилган бўлса, яна айримлари қўшимча ўрганиб чиқиш учун қолдирилди.














Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
09:58 / 02.03.2026
Аутсорсинг ва кейтринг: нега боғчаларда оммавий заҳарланишлар рўй беряпти? – мутахассислар билан суҳбат
19:14 / 26.02.2026
Фарғонадаги боғчада болани ток ургани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17:44 / 25.02.2026