Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ойга юбориш учун мўлжалланган ракета устида ишларни бошлади
Туркия 2023 йилда Ойга мамлакатда ишлаб чиқилаётган ракета ёрдамида бошқарувчисиз фазовий қурилмани юборишга тайёрланмоқда.
Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанкнинг таъкидлашича, Ойга миссияни икки босқичда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда 2023 йилда Туркия Ойга кемани етказади, 2028 йилга эса иккинчи босқичнинг амалга оширилиши белгиланган.
“Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Ойга қаттиқ қўнишни амалга оширамиз. Биз биринчи парвозни халқаро компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширамиз. Бироқ коинот қурилмамиз Ойга ўзимизнинг ноёб миллий ракетамиз ёрдамида етказилади”, деб таъкидлаб ўтган Варанк.
Унинг таъкидлашича, Туркия коинот дастури мамлакатни “коинот соҳасидаги олий лигага” олиб чиқишга қаратилган. Вазир Туркияда Ойга миссиянинг муҳим ташкил этувчиси бўлган гибрид двигателлар технологияси ишлаб чиқилганини қўшимча қилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 февралда миллий коинот дастурини тақдим этганди. У ўшанда Туркиянинг Ойга кема юбориш режаси ҳақида илк бор сўз очган.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026