Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш стратегияси тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2030 йилларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Бандлик сиёсатини самарали бошқаришнинг илғор механизм ва инструментларини жорий этиш, инсон капиталини жадал ривожлантириш, меҳнат бозорида банд аҳоли улушини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш қарор лойиҳасининг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳар йили 500-600 минг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли меҳнат бозорига кириб келмоқда, аҳоли таркибидаги меҳнатга лаёқатли шахслар улуши эса 58,7 фоизни ташкил қилиб, меҳнат бозорида меҳнатга лаёқатли ёш аҳоли гуруҳлари улушининг ўсиши кузатилмоқда.
2020 йил январь ҳолатига кўра аҳоли 33,9 миллион кишини ташкил қилди. Прогнозларга кўра, 2035 йилга келиб мамлакат аҳолиси сони 40 миллион кишидан ортиши кутилмоқда. Бу аҳолининг иш билан бандлиги кўламини янада ошириш, уларни муносиб иш жойлари билан таъминлаш ҳамда ишчи кучининг миллий ва ташқи меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш бўйича ўз вақтида тезкор тадбирлар кўришни талаб қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида назарда тутилган чора-тадбирлар қуйидагича:
- аҳоли бандлигига кўмаклашувчи дастурлар сифати ва қамровини фаол тадбирларни кенгайтириш ҳисобига ошириш;
- меҳнат бозори талабига мувофиқ ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорлик асосларига ўқитишни ривожлантириш;
- меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган шахсларни, айниқса аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
- норасмий меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни рағбатлантириш мақсадида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш;
- хавфсиз, уюшган ва қонуний ички ва ташқи меҳнат миграцияси тизимини ривожлантириш;
- профилактика тадбирлари кўламини кенгайтириш ва халқаро стандартларни жорий этиш орқали меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш.
Қарор лойиҳасини амалга оширишдан кутилаётган асосий натижалари бандлик сиёсатини амалга ошириш ва самарали бошқаришнинг илғор механизм ва инструментларини жорий этиш, меҳнат бозорида банд аҳоли улушини ошириш, меҳнат бозори дастурлари сифати ва қамрови кўламини ошириш, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар ҳамда ёшлар бандлигига кўмаклашиш, ички ва ташқи меҳнат миграция жараёнларини тартибга солиш, узлуксиз таълим олишни рағбатлантириш орқали касбий тайёргарликни ривожлантириш ва муносиб меҳнат шароитларини шакллантириш ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
18:21 / 23.01.2026