Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ куч билан дунёда демократияни илгари сурмасликка ваъда берди
АҚШ Жо Байден президентлиги вақтида куч усулларини қўллаб, дунёда демократияни илгари сурмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен айтиб ўтди.
“Биз эндиликда қимматбаҳо ҳарбий амалиётлардан фойдаланиб, демократияни илгари сурмаймиз. Шунингдек, биз авторитар тузумларни куч билан ағдаришга уринмаймиз”, деб айтган Блинкен давлат департаментидаги нутқи вақтида.
У АҚШ ўтмишда бундай усулларни қўллагани, бироқ улар кутилган натижани бермаганини тан олган.
АҚШ давлат котибининг айтишича, Байден маъмурияти демократияни бошқа давлатларга ўрнак бўлган ҳамда ҳамкорларни демократик ўзгаришлар учун рағбатлантирган ҳолда илгари суришга интилмоқда.
Блинкен нутқи давомида АҚШнинг дунё саҳнасидаги бош устувор вазифаси Россия ёки Эронга эмас, балки Хитойга қарши туриш ҳисобланишини айтган.
“Хитой – жорий юз йилликнинг энг йирик геосиёсий муаммоси”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ давлат котиби.
Блинкеннинг таъкидлашича, АҚШда бошқа муаммолар ҳам бор ва улар, жумладан, Россия, Эрон ва Шимолий Корея билан боғланган. “Бироқ Хитой солаётган таҳдид – бу мутлақ бошқа турдаги муаммодир”, деб айтган АҚШ вакили.
Унинг айтишича, айнан Хитойда дунёдаги ҳозирги вазиятни ўз фойдасига ўзгартириш учун иқтисодий, дипломатик, ҳарбий имкониятлар мавжуд.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026