23:49 / 03.03.2021
33260

Зулфия мукофоти совриндорлари эълон қилинди

8 март арафасида 28 нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.

Қарорда айтилишича, мукофотланганлар, жумладан, «Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этган».

28 нафар иқтидорли қиз аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун тақдирланди.

Уларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларида топширилади.

Совриндорларнинг ҳар бирига 50 БҲМ (12 250 000 сўм) пул мукофоти берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати

Каримбоева Шаҳзода Камоладдин қизи – Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси 

Оразбаева Гулсанем Жалғасбай қизи – Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси 

Комилова Меҳриноз Ойбекжон қизи – Андижон давлат тиббиёт институтининг 2-босқич магистранти

Раджиева Гулҳаёхон Шуҳратжон қизи – Андижон давлат университетининг 3-босқич талабаси

Салимова Амира Суннатжон қизи – Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси 

Умарқулова Динора Шерали қизи – Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси 

Имомова Дилдора Шуҳрат қизи – Жиззах политехника институтининг 4-босқич талабаси 

Мамарасулова Муқаддас Абдулқосим қизи – Жиззах давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси 

Аҳматова Ситорабону Зоҳиджон қизи – Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 4-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Бердиева Ирода Худойшукуровна – Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)

Ибодуллаева Нафиса Муҳитдиновна – Навоий давлат педагогика институтининг таянч докторанти 

Шомуротова Нодирабегим Одиловна – Навоий вилояти Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият мактабининг 10-синф ўқувчиси

Абдуллаева Манзура Насибилло қизи – Наманган давлат университетининг 2-босқич магистранти 

Хушназарова Айшахон Адҳамжон қизи – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Хайруллаева Феруза Нурмат қизи – «Республика ёш ижодкорлар кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти матбуот котиби (Самарқанд вилояти)

Шомуродова Моҳинисо Шавкат қизи – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)

Суннатова Мадина Ғофуржон қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Ҳожибобоева Сарвиноз Ҳабибжон қизи – Гулистон давлат университетининг 3-босқич талабаси 

Комилжонова Нилуфар Шуҳрат қизи – Термиз давлат университетининг 3-босқич талабаси 

Омонова Умида Шуҳрат қизи – Ўзбекистон шахмат федерациясининг Халқаро шахмат академияси спортчи-ўқувчиси (Сурхондарё вилояти)

Деҳқонова Мадинабону Дилшод қизи – Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Назарова Зилола Эргашбой қизи – Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари 

Йўлдошева Фарзона Бахтиёр қизи – Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактабининг 10-синф ўқувчиси 

Турсунова Дилнозахон Исроилжон қизи – Фарғона политехника институтининг 4-босқич талабаси 

Жумабоева Шаҳзода Неъматжон қизи – Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси

Каримова Мадина Жуманазаровна – Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Ким Юлия Олеговна – Республика олий спорт маҳорати мактабининг фигурали учиш бўйича мураббийи (Тошкент шаҳри)

Раҳимова Сайёра Яшин қизи – Тошкент ахборот технологиялари университетининг 4-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)

Top