Ўзбекистон | 13:03 / 04.03.2021
4799
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳридан маҳаллий йўналишларда янги қатновлар йўлга қўйилмоқда

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 28 мартдан бошлаб Самарқанд шаҳридан маҳаллий йўналишларда бир нечта янги қатновлар йўлга қўймоқда. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий сайтида маълум қилинган.

Қайд этилишича, мамлакатда ички туризмни янада ривожлантириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 28 март кунидан бошлаб «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Самақанд шаҳридан Фарғона, Наманган ва Урганч шаҳарларига парвозларни амалга оширишни бошлайди.

  • Самарқанд – Фарғона – учиш 15:55, қўниш 16:55
  • Фарғона – Самарқанд – учиш 17:45, қўниш 18:50
  • Самарқанд – Урганч – учиш 11:50, қўниш 13:05
  • Урганч – Самарқанд – учиш 13:55, қўниш 15:05
  • Самарқанд – Наманган – учиш 08:05, қўниш 09:05
  • Наманган  – Самарқанд – учиш 09:55, қўниш 11:00.

Таъкидланишича, мазкур йўналишларда парвозлар ҳар куни амалга оширилади. Авиакомпанияга тегишли авиакассаларда Самарқанд-Фарғона ва Самарқанд-Наманган йўналишларида билетлар жой ўрнига ва парвоз муддатига қараб 190 минг сўмдан 1 миллион 34 минг сўмгача, Самарқанд-Урганч йўналишида эса 190 минг сўмдан 1 миллион 690 минг сўмгача сотилишини маълум қилди.

Мавзуга оид