ХТВ 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт олишни сўради
Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт олишни сўради. Бу ҳақда вазирлик томонидан эълон қилинган маълумотда айтилган.

Қайд этилишича, ўтган ўқув йилида олий таълим муассасаларига абитуриентлар ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинди.
Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт маълумотлари (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами - ЖШШИР)ни киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарурлиги айтилган.
Таъкидланишича, бу жараёнда Халқ таълими вазирлиги ДТМ билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ОТМга ҳужжат топшириш учун битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.
Маълум қилинишича, жорий ўқув йилида мактабларни 437 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчилар электрон маълумотлар базаси - attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 153 мингдан ортиқ битирувчилар (35 фоиз) паспорт олмаган.
“Ҳурматли ота-оналар, битирувчи ёшлар. Фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт олишини таъминлашингизни сўраймиз. Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларга келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз”, дейилади маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олиш учун ўзлари доимий рўйхатда турган ҳудуддаги ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Ямандаги нефт терминалига зарба берди: 60 га яқин киши ҳалок бўлган
Жаҳон | 19:30
-
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14
-
“Навоийуран” давлат корхонаси ишлаб чиқариш режасини ортиғи билан бажарди
Ўзбекистон | 19:00
-
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:58
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда

17:33 / 07.12.2024
Кипр Путиннинг собиқ курсдошига берилган «олтин паспорт»ни олиб қўймади

17:27 / 26.11.2024