Ўзбекистон | 10:08 / 07.03.2021
29325
1 дақиқада ўқилади

Фото: Президент Зулфия мукофоти совриндорларини тақдирлади

Халқаро хотин-қизлар куни арафасида, 6 март куни Тошкентдаги «Конгресс ҳолл»да президент Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат раҳбари Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан табриклаб, нутқ сўзлади. Бир гуруҳ хотин-қизлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорларини ҳам мукофотлади. Kun.uz фотомухбири тақдирлаш маросимидан фотожамланма тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 3 мартдаги қарори билан, 28 нафар қиз (рўйхат) Зулфия мукофотига сазовор бўлди. Совриндорларнинг ҳар бирига 50 БҲМ (12 250 000 сўм) пул мукофоти берилади.

Суратлар муаллифи – Нуриддин Нурсаидов.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид