Ўзбекистон ЖССТ тан олган вакциналардан фойдаланади - Нурмат Отабеков

Ўзбекистонда ҳам жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Вакциналар пандемияни тўхтатишга қодирми? У ўзи нима учун керак? Covid-19’га қарши вакцина хавфсизми? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ССВ матбуот хизматининг шу каби муҳим саволларига жавоб берди.
— Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак. Бунинг қанчалик тез содир бўлиши кўпгина омилларга боғлиқ. Хусусан, вакциналарнинг самарадорлиги қанчалик тез исботланиши, ЖССТ томонидан тасдиқланиши, ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳамда эмланувчи аҳоли қатламининг шакллантирилиши кабиларга ҳам.
— Covid-19’га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?
— Коронавирусга қарши эмлаш пандемияни жиловлашга ёрдам беради. Вакциналар иммунитет тизимингизни мустаҳкамлаб, cизга юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз.
Covid-19’ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Фикримизча, аҳолининг 60-70 фоизида ушбу касалликка қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали кураша олмаймиз. Шу ўринда дунё бўйича касалланганларнинг 3-5 фоизи вафот этганини, улар орасида яқинларимиз ҳам бўлиши эҳтимоли мавжудлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.
Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.
— Covid-19’га қарши вакцина хавфсизми?
— Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина сифатида Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вакцина 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини инобатга олиб, компания ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан ишлаб чиқаришга келишилган.
Вакцина коронавируснинг «британча» ва «африкача» штаммларига қарши Moderna вакцинасидан олти баробарга яхшироқ бўлиб чиққани маълум қилинган. Хитой компанияси мазкур вакцинани ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолиятини ўрганиб, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонасини танлаган.
Бундан ташқари, Россия ташқи ишлар вазири «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда рўйхатга олинганини айтди. Вакцинани оммавий қўллаш жараёнига 17 феврал куни рухсат берилган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 миллион доза AstraZeneca вакцинасини олиши маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

17:46 / 27.02.2025
ССВ: Мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

17:37 / 31.01.2025
“Бу маълумотни бериб боришимиз керак” – Нурмат Отабеков ҳаво ифлосланишидан эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш ҳақида

16:31 / 16.12.2024