Фан-техника | 21:45 / 09.03.2021
12725
1 дақиқада ўқилади

iPhone эгаларига iOS тизимини дарҳол янгилаш тавсия этилди

Маълумот берилишича, бу янгиланиш хавфсизликни оптимизация қилиш ҳамда бошқа қатор муаммоларни бартараф қилиш билан боғлиқ. 

Фото: Getty Images

Apple компанияси кутилмаганда iOS 14.4.1 янгиланишини чиқарди ва фойдаланувчиларга уни зудлик билан ўрнатишни тавсия қилди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, бу янгиланиш хавфсизликни оптимизация қилиш ҳамда бошқа қатор муаммоларни бартараф қилиш билан боғлиқ. 

Қайд этилишича, WebKit’даги CVE-2021-1844 заиф нуқта ўзгаришларга олиб келиши ва махсус коднинг бажарилишига сабаб бўлиши мумкин.

Microsoft browser vulnerability research мутахассисларининг сўзларига кўра, бу ҳакерларга фойдаланувчиларнинг қурилмаларига зарарли контентларни жойлаш имконини беради.

Компания смартфонлар операцион тизимини имкон борича тезроқ iOS 14.4.1 версиясига янгилашни маслаҳат бермоқда.

Мавзуга оид