Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сайёҳлар учун "саломатлик паспортлари" жорий этилди
Сертификат нуклеин кислотаси ва IgG антитанасига олинган тест натижаларини ҳамда коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
WeChat мессенжери сайёҳлар учун халқаро саломатлик сертификатининг хитойча версиясига эга мини-дастурни ишга туширди.
"Келгусида сайёҳлар учун халқаро саломатлик сертификатининг хитойча версияси турли мамлакатлардаги одамларнинг соғлом, хавфсиз ва тартибли мулоқот қилишларига ёрдам беради ҳамда дунё бўйлаб саёҳат қилаётган хитойлик фуқаролар учун ишончли кафолатга айланади", - дейилади WeChat хабарида.
Сертификат нуклеин кислотаси ва IgG антитанасига олинган тест натижаларини ҳамда коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Хориждаги ҳар қандай муассаса QR-код орқали ундаги маълумотни олиши мумкин.
Хитойда бунга ўхшаш технологиялар аввал ҳам қўлланганди. Ўтган йили коронавирус тарқалишини жиловлаш мақсадида "саломатлик кодлари" пайдо бўлган. Электрон ҳамён ёки иловада сақланадиган QR-коддан ишга бориш, жамоат жойлари ёки транспортда юриш учун рухсат олишда фойдаланилган.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026