14:00 / 10.03.2021
6223

Техника университетининг Термиз филиалига директор тайинланди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали директори тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, вазирнинг тегишли буйруғи билан Ўрол Аҳмедов Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали директори лавозимида иш бошлади.

Хабарда келтирилишича, Ўрол Аҳмедов 1978 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети ва 2002 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Кимё фанлари номзоди, доцент.

У шу кунга қадар Термиз давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.

Top