Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий бойликларни аукционга қўйишга алоқадор маъмурий регламент тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Маданият соҳасида айрим давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, президентнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 21-иловасида тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурининг 32-бандида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари белгиланган.
Таъкидланишича, қарор лойиҳасининг қабул қилиниши бюджетдан қўшимча молиявий маблағлар талаб қилмайди.
Мазкур қарор лойиҳаси билан маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Ушбу қарор лойиҳасининг белгиланган тартибда қабул қилиниши натижасида:
- маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишиш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши электрон (онлайн) шаклга ўтказилади
- мазкур давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади;
- мазкур давлат хизмати электрон шаклга ўтказилиши билан рухсат беришга оид жараёнда инсон омилини камайтиришга, давлат хизмати кўрсатилишида шаффофликни ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратилишига эришилади;
- мазкур давлат хизматини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мувофиқлаштирилади.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
23:23 / 29.11.2025