Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус дизайнли AKFA иситиш радиаторлари: декорнинг янги функционал элементи
Махсус дизайн радиаторлари сизнинг уйингизни иситиш учун замонавий ва қулай ечимдир.
Ҳар йили Ўзбекистонда ўнлаб замонавий уй-жойлар ва тижорат бинолари барпо этилмоқда, уларнинг ташқи қиёфаси ўзига хослиги ва композицион ечимларнинг мураккаблиги билан ажралиб туради. Тенденциялар нафақат фасад шаклида, балки биноларнинг ички қисмида ҳам жадал ўзгариб бормоқда. Оддий биноларнинг зерикарли шакллари ўтмишга айланиб, уларнинг ўрнини оммабоп хай-тек, модерн ва лофт эгаллаяпти. Энди, уйдаги ҳар бир функционал детал декоратив элементга айланмоқда. Ички дизайн ўзаро уйғун кўриниш касб этиши учун – эшик тутқичларидан тортиб иситиш радиаторларигача ҳар бир детал пухта ўйлаб чиқилиши муҳимдир.
Махсус дизайн радиаторлари ички дизайндаги янги тенденция. Стандарт ва бир хил турдаги батареялар кўпинча замонавий дизайнга мос келмайди ва аста-секин ўз долзарблигини йўқотиб бориб, замонавий дизайн моделларига йўл бермоқда. Улар ностандарт шакллар, рангларининг кенг палитраси билан ажралиб туради ва хонага имкон қадар кўпроқ ўзига хослик бахш этади.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи AKFA компаниясидан – Caliente дизайн радиаторлари сизнинг уйингизни иситиш учун замонавий ва шу билан бирга функционал ечимдир. Caliente секцияли алюмин радиаторлари – бу, Ўзбекистон бозорида иситиш соҳасидаги энг сўнгги ишланмадир. Радиаторлар махсус аэродинамик дизайни ва замонавий услубдаги ранглар турфа хиллиги билан ажралиб туради – классик оқдан хушбичим қора ранггача.

Caliente дизайн радиаторлари нафақат гўзал, шунингдек, қулай ҳамдир. Бундай радиатор ишлаб чиқарилган алюминийнинг юқори иссиқлик ўтказувчанлиги туфайли, 200 Вт иссиқлик беришга қодир. Бу чўян радиаторларнинг иссиқлик бериш хусусиятидан деярли 2 баравар кўпроқдир. Бундай қувват ҳатто қаттиқ совуқда ҳам квартирадаги ҳаво ҳароратини 18-22 даражагача иситишга имкон беради. Радиаторларнинг сифати ва ишончлилиги махсус 10 йиллик кафолати билан тасдиқланган.
Премиум-тоифадаги мазкур радиатор, шунингдек, коррозияга қарши қоплама ва яхшиланган конвекция хусусиятларига эга. Радиаторларнинг юқори сифати ва ишончлилиги 10 йиллик кафолат тақдим этилиши билан тасдиқланган.
Замонавий дизайндаги AKFA радиаторлари – бу, нафақат анъанавий радиаторлардир. Энди бу, ўзида функционаллик ва эстетикани уйғунлаштира олган интерьердаги қўшимча замонавий ички детал.
Caliente махсус дизайн радиаторлари ҳақида батафсил маълумотни ягона алоқа марказидан: +99871-203-00-00 ёки компания сайтидан олиш мумкин.
Facebook: fb.com/akfacomfort
Instagram: @akfa_comfort
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 27.06.2023
Марказий Осиёда таълимнинг янги даври: AKFA университети Central Asian University (CAU)га ўзгартирилди
16:50 / 16.06.2023
AKFA университетида грант олиш имкониятлари: муваффақиятли таълим учун молиявий ёрдам
20:00 / 21.04.2021
AKFA Университети Times Higher Education Impact Ranking рейтингига кирди
20:00 / 03.03.2021