Ўзбекистон | 11:24 / 11.03.2021
11288
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда олий ҳарбий таълим муассасалари рўйхати қайта кўриб чиқилади

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш, ўқишга қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланади.

Рўйхатдан қуйидаги олий ҳарбий таълим муассасалари жой олган:

Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлар академияси, Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Олий ҳарбий авиация билим юрти, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти;

  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси;
  • Давлат хавфсизлик хизмати академияси;
  • Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти.

Рўйхатдан Ички ишлар вазирлиги академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти ва Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти чиқариб ташланмоқда.

Мавзуга оид