Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ҳарбий таълим битирувчилари 5 йил хизмат ўтамаса, ўқитиш харажати ундирилади
Президент қарори билан “Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Унга кўра, олий ҳарбий таълим муассасаларини битирганлар офицер лавозимларида 5 календар йил хизмат ўтамаса, уларни ўқитишга сарфланган маблағлар давлат бюджетига ундириб олинади. Шунингдек, ходим сифатида бошқа идораларга йўналтирилган битирувчилар учун ҳам 5 йил хизмат мажбурияти қонунан мустаҳкамланади.
Амалдаги қоидаларга мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаси битирувчилари ўқишни якунлагандан сўнг офицерлар таркиби лавозимларида 5 календар йил ҳарбий хизматни ўташи шарт эди, хизмат ўталмаса, ўқитиш харажатларини қайтариш мажбурияти бор.
Янги қарор билан шу норма аниқлаштирилди ва кучайтирилди: агар битирувчи офицер лавозимида 5 йил хизмат қилмаса, ўқитиш учун сарфланган маблағлар ундирилади.
Амалиётда баъзи битирувчилар ҳарбий хизматчи сифатида эмас, ходим тариқасида бошқа вазирлик-идораларга юборилаётгани инобатга олиниб, улар учун ҳам ходим сифатида 5 календар йил хизматни ўташ мажбурияти қонунчиликда белгилаб қўйилди. Мажбурият бажарилмаса, харажатлар ундирилади.
Кучга кириши: қарор расмий эълон қилинган санадан амалга киритилади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026