Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазорда 11 нафар тадбиркорга 3,6 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди
Олмазор туманида 11 нафар тадбиркор манфаатларига 3,6 млрд сўм зарар етказган шахслар фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида, “M.m.” “A.” ва “Y.f.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан ўзаро тил бириктириб, 11та хўжалик юритувчи субъектлардан олинган 3,6 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб юбориб, савдодан тушган пулларни тўламасдан фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Аввалроқ, тадбиркорга ўқотар қурол ўқталиб, 70 000 доллар пул талаб қилган жиноий гуруҳ аниқланганди.
Мавзуга оид
20:47 / 01.06.2026
Тошкентда трансформатор ёниб кетди
13:28 / 11.04.2026
Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
23:08 / 23.02.2026