Ўзбекистон | 07:44 / 13.03.2021
9302
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида ёмғир ёғади

Бугун кундуз куни республика барча ҳудудларига нам ҳаво массалари тарқалади, республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Қорақалпоғистонда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, шимолий ҳудудларда 3-8 даража совуққача пасаяди.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-14 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид