Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда содир бўлган авиаҳалокат оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Маҳаллий вақт билан соат 17:25да Нурсултон-Олмаота йўналишида парвоз қилаётган АН-26 ҳарбий самолёти радарлардан ғойиб бўлган ва Олмаота аэропортида ҳалокат қўнишини амалга оширган.
Фото: Tengrinews.kz
Олмаотада содир бўлган авиаҳалокат оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Хабарда айтилишича, маҳаллий вақт билан соат 17:25да Нурсултон-Олмаота йўналишида парвоз қилаётган АН-26 ҳарбий самолёти радарлардан ғойиб бўлган ва Олмаота аэропортида ҳалокат қўнишини амалга оширган.
Ҳалокат жойида ўт ўчириш, қутқарув ва тез ёрдам хизматлари ходимлари иш олиб бормоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизматига тегишли бўлган.
Мавзуга оид
08:46 / 24.03.2026
Колумбияда ҳарбий самолёт қулади
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
16:39 / 09.12.2025
Иваново яқинида Ан-22 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
23:08 / 03.12.2025