Жаҳон | 23:30 / 14.03.2021
3514
1 дақиқада ўқилади

Францияда коронавирусни аниқловчи тест сотувга чиқарилади

Фото: EPA

Францияда келаси ҳафтадан организмда коронавирус бор-йўқлигини мустақил аниқлаш учун уни аниқловчи тест сотувга чиқарилади. Бу ҳақда Франциянинг соғлиқни сақлаш бошқармаси директори Жером Саломон маълум қилди.       

Унинг таъкидлашича, тестларни дорихоналар ва супермаркетларда харид қилиш мумкин бўлади. Бунда асосий қийинчилик тести мусбат чиққан одамлар кимлар билан алоқада бўлганларини аниқлаш бўлади. 

Саломоннинг айтишича, тест натижалари ошкор қилиниши керак, акс ҳолда бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид