12:51 / 14.03.2021
6049

Тахтиқорача довони қордан тозаланиб, автомобиллар ҳаракати учун очилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонидан ўтган автомобиль йўли қордан тозаланиб, транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ

«Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», – дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарида.

Довондаги йўл қор ёғиши туфайли 13 март куни вақтинча ёпилган эди.

13-14 март кунлари Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида қор ёғмоқда. ЙҲХББ 14 март куни тушга яқин Қамчиқ довонидаги автомобиль йўли қордан тозаланганини хабар қилди.

Бошқарма ҳайдовчилардан довонда оралиқ масофани сақлаб, ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўрамоқда.

Top