Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида бугун, 5 декабр куни соат 09:00 дан амалий ўқув машғулоти ўтказилади.

Машқ давомида йирик тошларни хавфсиз тушириш ишлари амалга оширилиб, довонда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. 

Барча ҳайдовчилардан ташкил этилган чора-тадбирларни тўғри тушуниш, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилиш сўралди.