Ўзбекистон | 09:55 / 15.03.2021
8445
1 дақиқада ўқилади

Сергели ва Олмазор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жорий йилнинг 15 март куни Сергели ва Олмазор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматига кўра, Сергели ва Олмазор туманларининг газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Сергели туманида соат 10:00дан 16:00гача:

  • "Дарё бўйи" МФЙда;

Олмазор туманида соат 11:00дан 16:00гача:

  • “Чимбой” МФЙда;
  • “Зиё” МФЙда.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид