Жаҳон | 15:00 / 15.03.2021
9462
2 дақиқада ўқилади

“Толибон” АҚШнинг тинчлик режасини рад этди

“Толибон” вакилининг сўзларига кўра, Америка томони айтаётган барча томонлар иштирокида вақтинчалик ҳукуматни шакллантириш "Афғонистон олдида турган муаммоларни ҳал қилиш имконини бермайди".

Фото: Global Look Press/x99

"Толибон" ҳаракати Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича АҚШ таклиф қилган янги режани рад этди. Бу ҳақда толиблар вакили Наим Вардакка асосланиб Bakhtar агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Америка томони айтаётган барча томонлар иштирокида вақтинчалик ҳукуматни шакллантириш "Афғонистон олдида турган муаммоларни ҳал қилиш имконини бермайди". Аввалроқ Вашингтоннинг бу режасини Афғонистон ҳукумати ҳам рад этганди, деб ёзади Bakhtar.

"Ўтиш ҳукумати ғоясини амалга ошириб бўлмайди. Афғонистонда охирги 40 йил давомида юз берган воқеалар ва урушлар бу ғоянинг ҳаётий эмаслигини тасдиқлайди. Ўтиш ҳукуматлари Америка оккупациясидан кейин тузилган, лекин бирортаси ҳам мамлакатдаги муаммоларни ҳал қилгани йўқ", деди Вардак.

"Толибон" ўтган йили АҚШ билан тузилган келишувга мувофиқ Афғонистондан хориж қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда.

Аввалроқ Пентагон Афғонистондан хориж қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини хавфли деб ҳисоблаётгани айтилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид