АҚШ экспертлари «Ҳисорак» ва «Тўполанг» сув омборлари тўғонининг хавфсизлигини баҳолайди
15 март куни АҚШнинг гидротехника иншоотлари хавфсиз фаолиятини назорат қилиш бўйича мутахассислари гуруҳи Ўзбекистонга келди. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, улар “Ҳисорак” ва “Тўпаланг” сув омборлари ҳолатини ўрганади.
Маълумотларга кўра, АҚШ армияси ҳарбий муҳандислар корпуси (United States Army Corps of Engineers, USACE) билан эришилган келишув доирасида америкалик мутахассислар 15-28 март кунлари Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ва бошқа тузилмалар вакиллари билан биргаликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган «Ҳисорак» ва «Тўпаланг» сув омборларининг ҳолатини ўрганади.
Мутахассислар ушбу гидротехника иншоотларининг бугунги ҳолати ва яхлитлигини ўрганади, уларнинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни таҳлил қилади. Тадқиқот натижалари асосида эҳтимолий носозликлар моделларини ишлаб чиқиш, уларнинг юзага келиши мумкин оқибатларини таҳлил қилиш, тўғонларнинг техник мониторингини ўтказиш ва хавфсизлик даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.
Аввалроқ, 25-29 январ кунлари USACE мутахассислари сув омборлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масъул ўзбекистонлик мутахассислар учун онлайн-тренинглар ўтказган эди.
2020 йил май ойида Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида содир бўлган техноген офат профилактика чоралари ва мутахассисларнинг касб маҳоратини ошириш муҳимлигини намойиш этди. Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистонда Йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссия техник регламентлари ва тавсияларини қўллаш ва тасдиқлаш, хорижий давлатларнинг сув омборлари хавфсизлиги ва ишончли фаолиятини таъминлаш бўйича замонавий тадбирларни жорий этиш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш бўйича таклифлар тайёрланади.
USACE АҚШда 1775 йил ташкил этилган илк давлат хизматларидан бири ҳисобланади. Ушбу федерал агентлик режалаштириш, лойиҳалаш, сув омборлари қуриш ва тошқинлардан муҳофаза қилиш ҳамда табиий экотизимларнинг биологик хилма-хиллигини тиклаш билан шуғулланади. Корпус АҚШдаги 3 мингдан кўпроқ гидротехник иншоотни эксплуатация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни таъминлайди, 110 мамлакатда гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, хавфсизлик бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва тўғонларнинг бузилиши оқибатларини бартараф этишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
22:10 / 28.11.2024
Калифорнияда 540 миллиард долларлик «оқ олтин» захираси топилди
20:50 / 28.11.2024
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
18:24 / 28.11.2024
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
21:34 / 27.11.2024