Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда коронавируснинг янги варианти аниқланди
Франциянинг Бретан регионида коронавируснинг янги тури аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, у юқори хавфга эга эмас.
Франция соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, вируснинг ушбу вариантини аниқлаш қийин кечган. У билан зарарланган одамларда коронавирусга хос симптомлар кузатилган, бироқ ПЦР-тестлар манфий натижалар берган.
“Янги вариант Кот-д`Армор департаментидаги Ланьон шифохонасида аниқланди. 13 март куни 79та, жумладан янги вариант билан 8та касалланиш ҳолати қайд этилган”, деб маълум қилинган хабарда.
Ҳозирча мутахассислар ушбу штамм бўйича ҳеч қандай хулосалар чиқаришмаган. Улар вирусни ўрганиш билан шуғулланишмоқда ва унинг эмлаш ҳамда аввалги касалланишлар вақтида организмда ишлаб чиқилган антитаналарга таъсирчанлигини тажрибавий йўл билан аниқлашни режалаштиришган.
Француз мутахассислари ушбу турни ҳозирча ЖССТнинг бошланғич тоифадаги, яъни “кузатув остидаги” вариантлар (VUI) сирасига киритишган. Агар у ўзига хос хусусиятларга эгалиги аниқланса, “муаммоли вариантлар” (VOC) тоифасига киритилиши мумкин.
Франция мутасадди идоралари халқаро соғлиқни сақлаш идораларига янги тур ҳақида маълумотларни беришган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026