Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудида туристик йиғим ундиришнинг янги тартиби тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида низом янги таҳрирда баён қилинади.
Туристик (меҳмонхона) йиғим:
а) палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти субъектлари (туроператор ва турагентлар) томонидан;
Ўзбекистонга 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан;
мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тижорат банклари филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўланади.
б) маҳаллий фуқаролардан даволаш муассасалари, санаторий ва пансионатларда яшаганлик учун ундирилмайди.
Жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари):
- фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик жамғарма махсус ҳисобрақамига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисобрақамларни тижорат банкларида очади;
- меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун туроператор (турагент) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисобрақамни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатади;
- меҳмонхона хизматлари кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим умумий миқдорини кўрсатган ҳолда, меҳмонхона хизматлари кўрсатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беради;
- туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган фуқаролар сонини, улар яшаш кунлари сонини ҳамда жамғарма махсус ҳисобрақамига ўтказилиши лозим бўлган миллий валютадаги миқдор ҳисобини юритади;
- жойлаштириш воситаларида яшовчилар ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурни қўллаган ҳолда, туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Туризм қўмитасига ўз вақтида тақдим қилади;
- қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ, ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини тўлиқ ҳажмда жамғарма махсус ҳисобрақамига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда, кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.
Қўмита ҳар ой 10-санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини дастурни қўллаган ҳолда тақдим этилган маълумотлар асосида, жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўтказиши лозим бўлган жисмоний шахслар тўғрисида умумлаштирилган маълумотлар шакллантиради.
Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жамғарма махсус ҳисобрақамига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмагани учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдори 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаса, Ўзбекистондан чиқишда дастур маълумотлари асосида туристик (меҳмонхона) йиғим тўланмаган қисми учун ўн баравар миқдорида жарима тўлайди.
Мавзуга оид
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
17:58 / 03.02.2025
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
00:16 / 28.01.2025
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди
14:03 / 21.01.2025