Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди
Вакцинадан фойдаланиш Европа дори воситалари агентлиги томонидан препаратнинг эҳтимолий ножўя таъсирларини ўрганиш якунлангунига қадар тўхтатиб турилади.
Швецияда AstraZeneca швед-инглиз компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Швеция соғлиқни сақлаш агентлиги хабар берди.
Вакцинадан фойдаланиш Европа дори воситалари агентлиги томонидан препаратнинг эҳтимолий ножўя таъсирларини ўрганиш якунлангунига қадар тўхтатиб турилади.
Агентликнинг қайд этишича, Astra Zeneca вакцинаси коронавирусга қарши кучли ҳимоя билан таъминлайди, ҳозирга қадар 17 млн доза вакцинадан фойдаланилган. Швециянинг ўзида эмланганларда ножўя таъсирлар кузатилмаган.
Аввалроқ Европанинг ўндан ортиқ давлатлари эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши тўғрисидаги хабарлардан сўнг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус вакциналар хавфсизлиги бўйича маслаҳат кенгаши AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026