Жаҳон | 16:50 / 16.03.2021
6459
1 дақиқада ўқилади

Туркия Греция, Исроил ва ЕИга норозилик нотаси йўллади

Қайд этилишича, бу мамлакатлар томонидан EuroAsia Interconnector лойиҳаси доирасида яратилаётган электр тармоғи Туркия территориал сувлари орқали ўтади. 

Фото: Reuters

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Греция ва Исроил элчихоналари ҳамда Евроиттифоқ делегациясига норозилик нотаси йўллади. Бу ҳақда duvaR.english хабар бермоқда.

Ҳужжатда айтилишича, бу мамлакатлар томонидан EuroAsia Interconnector лойиҳаси доирасида яратилаётган электр тармоғи Туркия территориал сувлари орқали ўтади. 

 Туркия томонининг билдиришича, бу мамлакатларнинг ҳар қандай ҳаракатлари Анқаранинг розилиги билангина амалга оширилиши керак ва шу сабабли тегишли дипломатик тузилмаларга норозилик нотаси жўнатилган.

Қайд этилишича, кабел ётқизишдан олдин дастлабки тадқиқот ўтказилиши, бунинг учун эса рухсат олиниши, рухсат олишга зарурат бўлмаса, Анқара тегишли тартибда хабардор қилиниши лозим.

Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, бу Анқаранинг 8 март куни Кипр, Греция ва Исроил ўртасида тузилган келишувига нисбатан жавоби ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид