13:07 / 18.03.2021
4872

Riviera KSM да узоқ кутилган LC Waikiki дўконларининг очилиши

20 март куни Riviera кўнгилочар-савдо марказида таниқли Туркия бренди LC Waikiki дан янги дўконларнинг узоқ кутилган очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кўплаб одамларга ёқиб қолган янги LC Waikiki дўконининг очилишидан ташқари, иккита мутлақо янги концепт – LCW Steps ва LCW Dream тақдим этилади.

LCW Steps дўкони аёллар ва эркак харидорлар аудиториясининг пул ва сифат жиҳатидан истаклари ва эҳтиёжларини қондирадиган турли-туман пойабзаллари билан ташриф буюрувчиларни ажаблантиради. LCW Steps пойабзаллари ўзида ҳаммабоплик, экологиклик ва оёқ соғлиғини сақлаш тамойилларини уйғунлаштиради.

Ички кийим ва уйқу кийимларининг дўкони – LCW Dream ўзида қулайлик, энг сўнгги мода ечимлари ва нархи ҳаммабоплигини уйғунлаштирувчи моделларни тақдим этган ҳолда ҳар бир харидорнинг такрорланмаслиги ғоясига амал қилади.

LC Waikiki дўконида эса ташриф буюрувчиларни эркаклар, аёллар ва болалар коллекцияларининг кенг ассортименти кутади.

Очилиш маросими шарафига 19 мартдан 22 мартгача ташриф буюрувчиларни "3=4" акцияси кутади.

21 март куни эса, LC Waikiki дўконларида 300 000 сўм миқдорда харид қилган харидорлар орасида номинал қиймати 2 000 000, 1 000 000 ва 500 000 сўм бўлган ваучерлар ўйналади.

Шунингдек, иккинчи қаватдаги махсус ажратилган фотозонада суратга тушган Riviera KSM ташриф буюрувчилари ўртасида 23 март куни 500 000 сўм миқдордаги сертификатнинг онлайн танлови бўлиб ўтади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top