Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лифт шахтасида фаррошни тош босиб қолган — Riviera'дан репортаж
3 феврал куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Riviera савдо марказида фаррош аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Kun.uz воқеа тафсилотларини ўрганиш учун савдо мажмуасига борди. Аммо мажмуа ходимидан тортиб директоригача таҳририят саволларига жавоб беришни хоҳламади.

Бош прокуратурага кўра, 3 феврал куни савдо мажмуасида фаррош бўлиб ишловчи 45 ёшли аёл лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган. Лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар фаррошнинг устига тушиб кетган. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати бахтсиз ҳодисага техника хавфсизлик талабларининг бузилиши сабаб бўлганини тахмин қилган. Kun.uz бунга аниқлик киритиш мақсадида савдо мажмуасига борди.
Бош прокуратура ахборот хизматининг аниқлик киритишича, ўша куни соат 11:10 да савдо мажмуасида фаррош бўлиб ишловчи 45 ёшли Ш.М. лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган, лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар фаррошнинг устига тушиб, уни қисиб қолган.
Kun.uz мухбири савдо марказида бўлиб, администрация ходимларидан лифтнинг шу кунгача қандай ишлаб келгани ҳақида сўради. Аммо мажмуа ходимидан тортиб директоригача шу каби саволлар жавобсиз қолди. Улар бунга тергов жараёнларини важ қилиб кўрсатди.
Меҳнат қонунчилигига кўра, боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган ҳолда вафот этган тақдирда иш берувчи зиённинг ўрнини қоплаши шарт.
Булар бирйўла бериладиган нафақа, боқувчининг йўқотилган иш ҳақи ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ҳар ойлик тўловлар ва қўшимча харажатларни компенсация қилишдан иборат бўлади. Боқувчи вафот этгани муносабати билан бирйўла бериладиган нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Бундан ташқари, оиланинг боқувчисини йўқотган аъзоларига ҳар ойлик нафақаларни тўлаб бориш ҳам иш берувчининг зиммасига юкланади.
Маълумот ўрнида, марҳума Тошкент вилояти Бўка туманидан бўлган. У мазкур савдо мажмуасида 2020 йилдан бери фаррошлик қилиб келган. Унинг 2 нафар фарзанди етим қолган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18
-
Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
Жамият | 21:52
-
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда
Жаҳон | 21:43
-
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38
Мавзуга оид

12:05 / 15.07.2025
2 йилда республикада ўрнатилган лифтларнинг 78 фоизи техник синовдан ўтказилмаган

14:36 / 14.07.2025
Лифт йилига камида бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилади

09:42 / 13.07.2025
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган

16:09 / 12.07.2025