Жамият | 09:00 / 19.03.2021
5750
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun: бинолардаги баланд шифтлар икки баробар фойда келтиради

Dream City Development олти метрли шифт баландликка эга биноларнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Пойтахт марказидаги Бўрижар каналининг икки қирғоғида дам олиш ва бизнес юритиш учун янги маскан – Seoul Mun лойиҳаси бунёд этилмоқда. Бу мамлакатимиздаги фойдали жойлашувга эга бўлган концептуал жиҳатдан янги тижорий лойиҳадир. Пухта лойиҳаланган савдо ва кўнгилочар марказ 3 қаватли бўлиб, сой бўйида 700 метр масофа бўйлаб бунёд этилмоқда. Марказдаги дўконлар, турли дам олиш ва кўнгилочар масканлар, сайр йўлаклари йўл юзасидан яққол кўриниб туради.

Seoul Mun тижорат кўчмас мулки концепция ва ривожланган инфратузилмадан тортиб то жаҳон экспертлари таклиф этадиган жой тоифалари тизимига қадар жуда кўп ўзига хос хусусиятларга эга. Лойиҳадаги жойларни 15 дан 1000 квадрат метр майдонгача эканлиги бизнес эҳтиёжларингизга энг мос жойни танлашингизга имкон беради.

Бинолар шифтларининг баландлиги жойнинг функционаллиги ва амалий жиҳатдан фойдасини белгилайдиган энг муҳим кўрсаткичлардан биридир.

Seoul Mun'да бино тури ва даражасига қараб унинг шифт баландлиги 6,5 метрга етади. Шу сабаб кўчмас мулк эгалари фойдаланишга яроқли майдонни икки бараварга оширишлари мумкин. Dream City Development сотув офисида очилган тижорат биноси шоуруми бунга ёрқин мисол бўла олади.

Бу ерда 78 квадрат метрли асл майдони 130 квадрат метрли фойдали майдонга айлантирилди. Олти метр баландликдаги шифтлардан унумли фойдаланиб дизайн лойиҳаси икки қаватли шаклда лойиҳаланган. Натижада, икки баравар кўпайтирилган фойдали майдон сизга сотиб олинган мулкдан икки баравар кўпроқ фойда олиш имконини беради.

Dream City Development компанияси инвесторлар учун ҳар бир квадрат метрдан самарадор фойдаланиладиган ва даромад олиб келадиган ишончли лойиҳаларни амалга оширади. Seoul Mun – юқори даромадли сармоядир!

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид