Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дон хавфсизлиги тўғрисидаги регламент тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Дон хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Регламент лойиҳаси Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқариладиган, озиқ-овқат ва озуқа-ем мақсадлари учун фойдаланиладиган донга тааллуқли бўлиб, уруғлик мақсадлари учун мўлжалланган донга тааллуқли эмас.
Регламентни ишлаб чиқишдан мақсад - инсон ҳаёти ва соғлиги, жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки, давлат мол-мулкини ҳимоялаш, атроф-муҳит, жониворлар ва ўсимликлар ҳаёти ёки соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек дон хавфсизлигига нисбатан чалғитувчи ҳаракатлар олдини олиш мақсадида, дон ва у билан боғлиқ жараёнларга қўйиладиган, қўллаш ва бажариш учун ягона, мажбурий хавфсизлик талабларини ўрнатишдан иборат.
Қайд этилишича, регламентда дон ишлаб чиқаришга қўйилган талабларга нисбатан қўлланиладиган ўғитлар ва пестицидларга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган хавфлар ҳисобга олинган. Регламент талабларига жавоб бермайдиган дон учун уни утилизация қилиш жараёнига қўйиладиган талаблар ўрнатилди.
Умумий техник регламент лойиҳаси қабул қилинишидан кутилаётган натижалар қуйидагича:
- озиқ-овқат ва озуқа-ем мақсадларига мўлжалланган донни у билан боғлиқ ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, муомалага чиқариш ва утилизация қилиш жараёнлари хавфлилик даражасининг камайиши;
- дон яхши сақланишини таъминлаш ва кейинчалик ундан оқилона фойдаланишга маълум даражада ижобий таъсир кўрсатиш;
- донни сақлаш ва қайта ишлашда унинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида, хавфсизлик даражасини ошириш учун янги замонавий технологиялар ва дон хавфсизлигини баҳолаш усуллари жорий этилишини тезлаштириш;
- донни қадоқлаш ва тамғалашга муайян талабларни ўрнатиш ҳисобига истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатлар олдини олиш;
- 50дан ортиқ стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатни қўллашда ихтиёрийликка ўтказиш ҳисобига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид амалдаги меъёрий ҳужжатлар сонини қисқартириш.
Мавзуга оид
14:15 / 11.09.2025
Пахта ва дон қабул қилиш тартиби белгиланди
09:10 / 19.08.2025
Электротехника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатиш чекланади
08:05 / 18.08.2025
Қозоғистондан Ўзбекистонга дон экспорти сезиларли даражада ошди
14:59 / 04.03.2025