Техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Техник регламентларни ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан манфаатдор томонларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ва уларни тайёрлаш Дастурига мувофиқ тайёрланади ҳамда ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.
Агентлик келиб тушган таклифлар асосида техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури лойиҳасини тайёрлайди ва таклифлар келиб тушган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низом қуйидагиларни белгилайди:
- техник регламентларнинг тузилиши ва мазмуни;
- қуйидаги тартиблар:
- уларни ишлаб чиқиш;
- экспертизадан ўтказиш;
- техник регламентларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
- техник регламентларни қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва бекор қилиш.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

08:20 / 18.01.2025
Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди

11:39 / 08.01.2025
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди

08:10 / 08.01.2025
Портлаш хавфи бўлган муҳитда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди

11:45 / 29.11.2024