Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой вакцинаси билан эмланган Покистон бош вазирида коронавирус аниқланди
Покистон бош вазири 18 март куни Sinopharm вакцинаси билан эмланганди.
Хитойнинг Sinopharm вакцинаси билан эмланган Покистон бош вазири Имрон Хонда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда бош вазирнинг миллий соғлиқни сақлаш масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси Файсал Султон ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, бош вазирнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан ва у ўзини ўзи изоляция қилиш режимига ўтган.
Покистон бош вазири 18 март куни Sinopharm вакцинаси билан эмланганди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, вакцина бирданига таъсир кўрсатмайди — иммунитет эмлашдан бир неча ҳафта ўтгач пайдо бўлади.
Мавзуга оид
09:00 / 11.05.2026
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026